Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, мамлакат парламенти қуйи палатаси спикери лавозимига давлат раҳбари девонининг собиқ бошлиғи Нурлан Нигматулин номзодини тавсия этган, деб маълум қилган Мажилис (қуйи палата) депутати Майра Айсина.

""Нур Отан" партияси парламент фракцияси номзодни қўллаб-қувватлади, чунки биз Нурлан Нигматулин бугун таниётганимиз йўқ. Барчамиз у билан ишлаганмиз", — деган Айсина журналистларга.

Майра Айсинанинг қайд этишича, Мажилиснинг янги спикери, қуйи палатанинг 22 июнь кунги мажлисида тақдим этилади.