Европа ҳудудида интернетнинг катта қисмига кириб бўлмай қолди, жумладан кўпчилик европаликлар WhatsApp, Reddit ва Slack хизматларига кира олмаяптилар. Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди.

Эҳтимол, бундай катта миқёсдаги носозликка Европа ва АҚШ ўртасида Атлантика океани орқали ўтган, TeliaSonera телекоммуникацион холдинги кабелидаги носозлик сабаб бўлиши мумкин.

Баъзи фойдаланувчиларда мессенжерлар жуда секин ёки узилишлар билан ишламоқда. Кўплаб ресурсларни вируслардан сақловчи ва уларнинг унумдорлигини оширувчи CloudFlare хизмати ишламай қолган. CloudFlare вакиллари бутун Европа ҳудуди бўйлаб носозликлар ҳақиқатан қайд қилинганини ва уни тиклаш бўйича иш олиб борилаётганини тасдиқлашди.

Бунинг сабабларидан бири Amazon серверларидаги носозликлар бўлиши мумкин, чунки компания кўплаб Европа сайтларининг нормал ишлашини таъминлайди.