Украина президенти Петро Порошекно Францияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионати давомида тартибсизликларни келтириб чиқараётган россиялик мухлислар махсус жанговар тайёргарликдан ўтган кишилар эканини таъкидлади.

"Россиялик мухлислар махсус жанговар тайёргарликдан ўтган. Бу жангчилар - қотиллар. Безориликнинг футболга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Уларни жазолаш керак",- дейди Украина презденти iTele каналига берган интервьюсида.