Амстердам-Париж рейсини амалга ошираётган "Талис" тезюрар поездига ҳужум қилинишига оид жиноий иш доирасида ушланган 6 нафар кишининг барчаси ҳибсдан озод этилди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги мамлакат прокуратурасига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Уларнинг барчаси, айблов эълон қилинмасдан қўйиб юборилган. 

Бундан аввал, Бельгия федерал прокуратураси мамлакатнинг 3та коммунасида 6та тинтув ишлари ўтказилгани ва 6 нафар киши қамоққа олингани ҳақида хабар қилган эди. 

Эслатиб зтамиз, 2015 йил август ойида 26 ёшли марокашлик Аюб ал-Каззаний "Талис" поезди вагонида қуролдан ўқ узиб, теракт содир этишга уринганди. Аммо экстремист вагонда кетаётган икки нафар америкалик ҳарбий томонидан йўқ қилинган. Улардан бири бўйни ва қўл соҳасида пичоқдан яраланган эди.