Россия ҳарбий ҳаво-космик кучларининг ҳаво ҳужуми ва ракеталарга қарши мудофаа қўшинлари, яқин масофали ракеталарга қарши мудофаа тизими аксилракетасининг синовини муваффақиятли ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Ҳаво ҳужуми ва ракеталарга қарши мудофаа қўшинлари қўмондони Виктор Гуменнийнинг баёнот беришича, 21 июнь сешанба куни Сари-Шаган полигонида амалга оширилган синов амалиётида "Россия РҚМ тизимининг аксилракетаси ўз олдига қўйилган вазифани бажариб, белгиланган вақтда белгиланган нишонни урган».

Қайд этилишича, ушбу синовдан кўзланган мақсад, жанговар навбатда турган РҚМ тизими аксил ракеталарининг тактик-техник тавсифларини тасдиқлашдан иборат бўлган.