Саудия Арабистонининг нефть экспорт қилиш ҳажми жорий йил апрел ойида суткасига 7,44 миллион баррелга тушиб кетди. Бу октябрь ойи кўрсаткичига қараганда анча паст, деб хабар бермоқда Reuters. Бу мартга таққослаганда 100 минг баррель тушганини кўрсатади.

Шу боис мамлакатда нефть қазиб олиш рекорд даражада юқорилилигича қолмоқда. Апрель хулосаларига кўра, нефть қазиб олиш кунига 10,26 миллион баррелни ташкил этди (бир ой аввалги ҳолат 10,22 миллион баррелни кўрсатган эди).

Апрель ойида мамлакатда нефть захираси олти миллион баррелга қисқарди. Бу ҳолатни ҳам октябрь ойига таққослаб кўриладиган бўлса, 40 миллион баррелга камайганининг гувоҳи бўлиш мумкин.