ХХР раиси Си Цзиньпин 21 июнь куни Ўзбекистонга давлат ташрифини Бухородан бошлади. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хитой раҳбари тарихий маркази ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган 2500 йиллик тарихга эга Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишганидан сўнг Тошкентга йўл олди.

Си Цзиньпин Тошкентда Ўзбекистон президент Ислом Каримов билан учрашади ва олий даражали музокараларда иштирок этади. У шунингдек, Сенат аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлайди.

Ташриф якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг қўшма баёнотини қабул қилиш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган битимлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. 

23-24 июнь кунлари Си Цзиньпин Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.