Футбол бўйича Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий, унинг жамоаси Уэльс термасидан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, Евро-2016 мусобақасини тарк этгач, миллий жамоадан кетишини билдирди.

«Ўйлайманки, Евро-2016дан кейин, жамоани яқин орада Россияда бўлиб ўтажак муҳим мусобақаларга бошқа киши тайёрлаши учун жамоани тарк этишим мақсадга мувофиқ», — деган Слуцкий Тулуза шаҳрида ўйиндан сўнгги матбуот анжуманида.

Манба: Tribuna.uz