Бурак Озчивит ўз ҳамкасби Фахрия Эвженга турмуш қуришни таклиф қилмоқчи. Турк кино оламининг энг гўзал жуфтлиги ҳисобланган актёрлар уч йиллик ишқий муносабатлардан сўнг оила қуришга тайёргарлик кўрмоқда. Ўзининг "Муҳташам юз йиллик" сериалидаги Бали бей роли орқали танилган Бурак Озчивит ўз севгилиси – турк актрисаси ва модели Фахрия Эвжен билан Римга романтик таътил учун жўнаб кетди. 

Туркия ОАВ ходимларининг хабар қилишича, айнан Римдаги Треви фонтани олдида Бурак Озчивит Фахрия Эвженнинг қўлини сўрашни ният қилган. "Мен никоҳ узуги сотиб олдим ва оила қуришга тайёрман", – дея актёр мазкур янгиликга изоҳ беради.

Севишганлар Римдан кейин Парижга йўл олишади. Никоҳ тўйи санаси ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг бу икки таниқли юлдузлари илк бор "Чолиқуши" (2013) сериалининг янгиланган талқинида бирга суратга тушишган. Кейинроқ улар ижросидаги "Севги сенга ўхшайди" фильми суратга олинган.