Англия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Уэйн Рунининг айтишича, у Стивен Жерард ва Поль Скоулздан кўп нарса ўрганган.

«Мен қачондир ярим ҳимояда ўйнашимни билганман. Бу ҳақда илк марта гапирганимда 24 ёшда эдим. Мана, шу нарса бўлиб турибди. 

Мен Англия футбол тарихининг энг яхши ярим ҳимоячилари Стивен Жерард ва Поль Скоулз билан бирга тўп сурганман. Келажакда уларнинг позициясида ҳаракатланишимни билган ҳолда, уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатини кузатганман. 


Мен уларни учрашувларда ва машғулотларда кузатганман. Хатти-ҳаракатларни такрорлашга ва бирор янгилик қўшишга интилганман», – деди Руни.

Мана: Tribuna.Uz