Ўзбекистон молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилги давлат бюджетидан 15,2 млрд сўм маблағни мамлакат дренаж тизимларини таъмирлаш учун сарфлаш режалаштирилган. 

Хабарда айтилишича, ажратилган маблағнинг 11,1 млрд сўми 318та дренаж қудуқларини капитал таъмирлашга йўналтирилади. 4,1 млрд сўм эса, 67,8 километрлик очиқ ва ёпиқ турдаги сув тўплаш ҳавзаларининг капитал таъмирига сарфланади. 

Шу билан бирга, улардаги эскирган насослар янги, тежамкор насосларга алмаштирилади. Бунинг натижасида, йилига 1,1 млрд сўмлик электр энергиясини тежаш имкони пайдо бўлади.