21 июнь куни Евро-2016 доирасида 2та гуруҳда 3-тур учрашувлари ўтказилади.

UzReport TV телеканали гуруҳдаги учрашувлар параллел равишда ўтказилгани туфайли 4та ўйиндан фақат иккитасини тўғридан-тўғри намойиш этади. Кечки дастур учун  Германиянинг Шимолий Германияга қарши ҳамда Испаниянинг Хорватияга қарши ўйинлари танланган.

"Бугун UzReport TV телеканали 2та учрашувни "жонли" эфирда намойиш қилади.

Соат 20:45да Шимолий Ирландия - Германия, соат 23:45да Хорватия - Испания ўйинлари тўғридан-тўғри намойиш қилинади.

Эртага соат 12:45да Украина - Польша, соат 15:45да Чехия - Туркия ўйинлари ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади", - деб ёзган Uzreport TV телеканалининг «Спорт» таҳририяти бош муҳаррири Ёқубжон Бобожонов твиттердаги ўз саҳифасида.