Россиялик таниқли шарҳловчи Владимир Стогниенко Россия ва Уэльс терма жамоалари ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди. Унинг фикрича, бундай ўйинларни шарҳлаш жуда оғир.

«Ҳа, бундай ўйинларни шарҳлаш жуда оғир. Бақиргинг, сўкингинг келади, лекин мен ўз ишимни қилишим керак. Шарҳловчи микрофонни ташлаб чиқиб кета олмайдику.

Мен имкон борича ўйин охирига қадар терма жамоамизга мухлислик қилишга ҳаракат қилдим. Ахир бу бизнинг жамоаку. Мен шарҳловчи эканим билан бирга энг аввал мухлисман»,- дейди Стогниенко.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тулузада бўлиб ўтган ўйинда Уэльс терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Манба: Tribuna.uz