1941 йил 22 июнда, ирқчилик назарияси билан булғанган фашистлар Германияси раҳбарлигидаги иттифоқчилар қуролли кучлари уруш эълон қилмасдан собиқ Иттифоққа бостириб кирган эди. Даҳшатли уруш 1945 йил 9 майига қадар давом этиб, собиқ Иттифоқнинг жами 26,6 млн фуқаросининг ёстиғини қуритди. 
  
Умуман, 1941–1945-йилларда Ўзбекистон жами аҳолиси 6,5 миллион киши атрофида бўлиб, шулардан 1 млн 433 минг 230 киши урушга сафарбар этилган, уларнинг 500 мингдан ортиғи фронтдан қайтиб келмаган.

Қуйидаги суратларда урушнинг бошланиш даврига оид турли воқеалардан воқиф бўлишингиз мумкин.

Аскарлар фронтга йўл олмоқда

Москваликлар уруш бошлагани тўғрисидаги радиоузел хабарини тинглашмоқда

Берлин. Германия ташқи ишлар вазири фон Риббентроп дипломатик корпус ва ОАВ вакилларини Совет Иттифоқига уруш бошланганидан хабардор этмоқда

Даҳшатли уруш бошланганидан икки ўтиб, 1941 йил 24 июнида Совет Ахборот бюроси ташкил этилди

Уруш бошланиши муносабати билан Қизил армия аскарларининг тўпланиши

Совет ҳарбийлари танкка қарши қурол билан ўт очиш нуқтасида

Фронт олдида тушлик вақти

Москва аҳолиси ҳам собиқ Иттифоқнинг бошқа фуқаролари каби Ватан ҳимоясига отланишди. Кўнгиллилардан бир нечта дивизиялар ташкил этилди. Суратда: москваликлар кўнгиллилар рўйхатига ёзилмоқда

Киров заводи ишчилари фронтга кетяпти. Ленинград. 1941 йил

Моторлаштирилган немис ҳарбий қисмларининг ҳужуми. 1941 йил, июнь

Уруш бошланишиданоқ, партизанлик ҳаракати авж олди. Улар, душман қўшинларининг ҳаракатига ҳалақит беришди, алоқаларни бузиб, жиддий талофат етказишди. Суратда партизанлар сўнгги хабарлардан воқиф бўлишмоқда

Ҳарбий ҳамширалар тайёрлаш курси

СССРнинг ғарбий чегараси. 1941 йил 21 июнь

Уруш фарзандлари немис авиациясининг навбатдаги парвози чоғида