Актриса Сальма Хайек Инстраграмдаги саҳифасида махсус илова ёрдамида юзини АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод Трамп юзига алмаштирган видеони жойлаштирди. 

Шу билан Ҳолливуд юлдузи миллиардер лотинамерикалик бўлганда қандай кўринишга эга бўлиши мумкинлигини намойиш этган. 

Лотинамерикалик Трамп қиёфасида бўлган Хайек, «билмайман, у нима учун нолийверади. Балки унга, менинг лотинамерикача генларим етишмаётгандир», — дея ҳазил-мутойиба ҳам қилган. 

Маълумки, Трамп муҳожирлик оқимини жиддий назорат қилиш учун Мексика билан чегараларга девор барпо этиш ғоясини илгари суради. АҚШнинг кўплаб аҳолиси унинг бу ғоясига салбий қарашда. 

Шунинг баробарида, Трамп АҚШдаги лотинамерикаликлар унинг номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб келади. Аслида, Америкадаги кўплаб лотинамерикалик машҳур кишилар Трампнинг номзоди ва ҳаракатларини танқид қилишади. 

Бундан аввал, Трамп АҚШда истиқомат қиладиган барча мусулмонлар ҳақида маълумот тўплашга кўрсатма бергани ҳақида хабар қилинган эди.