Франциянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Франсуа Делаттр БМТ Шимолий Кореянинг охирги ракеталар учириши муҳокама қилинадиган фавқулодда йиғилиш ўтказишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

"Йиғилишда бу масала бўйича ягона муносабатни ишлаб чиқишга умид қиламиз. Йиғилиш натижасига кўра матбуот учун расмий баёнотга эга бўламиз", деб таъкидлаб ўтди Делаттр.

Аввалроқ Шимолий Корея ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетани учиргани маълум қилинганди.