Евро-2016 гуруҳ босқичи доирасида Чехияга қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Туркия терма жамоаси ҳужумчиси Бурак Йилмаз учрашувдан кейин журналистларга интервью берган.

«Бизда бир талай тажрибасиз футболчилар бор. Бу аввалги учрашувларда кўриниб қолди. Лекин бугун барчаси бошқача бўлди. Туркиялик футболчилар ҳамиша аввалига ўзларини қийин аҳволга солиб қўйишади ва кейин вазиятдан чиқиш учун кураш бошлайди. Турклар ўз ҳаётини қийинлаштиришни хуш кўришади. Ҳозир биз кейинги босқичга чиқишимизга оптимистик кўз билан қарамоқдамиз.

Мор – бизнинг гулимиз бўлди. Мен Эмрени бу турнир бошлангунича танимасдим ҳам. Лекин машғулотлар вақтида унинг ҳаракатларини ўз кўзим билан кўрдим», – дея қайд этган Йилмаз.

Туркия терма жамоаси D гуруҳида 3-ўринни эгаллади. Гуруҳларда 3-ўрин эгаларидан энг яхши натижаларга эга бўлган 4та жамоа кейинги босқичга ўтади. 3-турдан кейин В гуруҳидан Словакия 4 очко билан ва С гуруҳидан Шимолий Ирландия тўплар нисбати яхшилиги эвазига кейинги босқичга чиқиб бўлди. 

А гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Албания ва D гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Туркияда 3тадан очко бор. Албанияда тўплар нисбати (1-3), Туркияда (2-4).

Бугун Е ва F гуруҳларида 3-тур учрашувлари ўтказилади.

Манба: Tribuna.uz