Француз полицияси сўнгги ўн йил ичида мамлакатдаги энг йирик экстази (гиёҳванд модда) партиясини мусодара қилди. Июнь ойи ўрталарида Парижнинг чекка ҳудудида ўтказилган операция ҳақида Agence France Presse ва  I-Télé телеканали хабар берди. 

Полициянинг маълумотларига кўра, қўлга киритилган 8,3 килограмм гиёҳванд моддалар партиясида 30 мингдан ортиқ таблетка қайд этилган. Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи, аввал ҳам полиция назарига тушган икки киши қўлга олинган. Улардан яна револьвер ва 5 минг евро нақд пул топилган. 

Париж жиноий қидирув бўлимининг гиёҳванд моддалар билан курашиш бригадаси бу операцияни беш ой давомида ташкиллаштирган. Амстердамдан йирик экстази партияларини келтириб, Францияда "улгуржи" сотуви йўлга қўйилган махфий тармоқнинг мавжудлиги аниқланган. Операция давомида хавфли гиёҳванд моддани ташувчилардан 2 -3 минглаб таблетка сотиб оладиган бир қатор "олибсотарлар" аниқланган. Буларнинг барчаси Париж марказидаги ва жанубий даҳалардаги дискотекаларда ўтказилган.