Французлар круассанли битиклар билан британияликларни Евроиттифоқда қолишга ундашмоқда, деб хабар беради  Dazed. 

Парижликлар "Круассан" операцияси доирасида Лондонга келишди. Улар бирдамликнинг муҳимлиги ҳақида далолат берувчи откриткаларни тарқатишмоқда. 

Мурожаатли битиклардан бирида "Агар сиз ЕИни тарк этсангиз, сизни жуда соғинаман, сизларсиз нима қиламиз?" дейилади.

Акция Кингс-Кросс вокзалида ўтказилди, бироқ полиция уларнинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини айтди, зеро, овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатиш учун таом ёки ичимлик тарқатиш кўп йиллар аввал қонунбузарлик деб тан олинган.