Жорий йилда ХХР молия вазирлиги Ҳонконг молия бозорига 4,25 млрд долларга тенг миллий валютадаги давлат облигацияларини чиқаради. Унинг умуми қиймати 28 млрд юанни ташкил этади, деб хабар қилмоқда "Дагун бао" газетаси, Хитой молия вазирлиги хабарига таянган ҳолда. 

Унинг 14 млрд юань миқдоридаги илк транши 29 июндаёқ жойлаштирилади, қолгани йилнинг иккинчи ярмида чиқарилади. Ушбу давлат облигацияларини йирик халқаро сармоя институтлари Ҳонконг фонд биржаси орқали харид қилишлари мумкин бўлади. 

Қайд этиш жоизки, Хитой ҳукумати 8 йилдирки маҳаллий бозорда шундай молиявий амалиёт ўтказиб келади.
 
Бундан кўзланган асосий мақсад, Ҳонконгнинг Хитой миллий валютасидаги асосий офшор маркази сифатида ривожланишига туртки беришдан иборат. 

Шу билан бирга, расмий Пекин сўнгги вақтларда юанга халқаро валюта мақомини бериш учун чораларини кучайтира бошлади.