Бугун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади.

"Хитой-Ўзбекистон стратегик ҳамкорлик   алоқаларининг икки томонлама муносабатлар ривожида янги давр бошланди; икки томон ўзаро фойдали ҳамкорликнинг кўп босқичли, кенг қамровли манзилларини очиш учун қўлни қўлга бериб ҳаракат қилиши лозим", - деди ХХР раиси.

"2015 йилда 49та мамлакатдаги Хитой компаниялари инвестициялари 15 миллиард долларга етди, у 18 фоизга ўсди, бу мамлакатларнинг Хитойдаги инвестицияси эса 8,2 миллиард долларга етди, яъни 25 фоизга ўсган"лиги таъкидланди. 

Шунингдек, сўнгги 3 йил ичида Хитой 20дан ортиқ мамлакатлар билан саноат келишувларини имзолагани ва 17та мамлакат билан хорижда 46та ҳамкорлик зонасини яратгани қайд этилди.

"Буюк Ипак Йўли жавоҳирлари - Тошкент ва Бухоро каби қадимий шаҳарлар Шарқ ва Ғарб ўртасидаги алмашинувга гувоҳ бўлган ва жаҳон тарихи саҳифаларига зарҳал битиклар битган", деди Цзинпин. 

Бугунги кунда Шанхай ҳамкорлик ташкилотида 6та аъзо мамлакат билан бирга 18та мамлакат иштирок этиб келаётгани, бунинг баробарида ташкилотнинг мавқеи ва таъсири ўсиб бораётгани таъкидланди.

ХХР раиси Хитой ШҲТнинг бошқа аъзолари билан ҳамкорлик қилишга ва Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб муносабатларга янгича тус беришга тайёр эканлигини маълум қилди.