Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Юйлинь шаҳридаги ит гўшти сотувчилари фестиваль боҳона истаган кўнгиллига итларни сотишмоқда. Бу ҳақда Global Times ёзмоқда.
Акция фаолларидан бўлмиш Ду Юфэннинг айтишича, ит гўшти сотувчилари унга 900 юань (136 доллар атрофида) эвазига 13 та ит сотишган. Ду Юфэннинг тан олишича, итларни сотиб олиш, вазиятдан чиқиб кетишни англатмайди.
«Биз итларни сотиб олиш нотўғри йўл, дея ҳисоблаймиз. Бу гўшт сотувчиларининг нархларни оширишларига сабаб бўлади», — деди у.
Лянь Цзе исмли бошқа бир фаолнинг таъкидлашича, полиция жониворлар ҳимоячиларини бозордан ҳайдаб чиқаришга уринган. Якунда у ҳам 10 та ит сотиб олишга муваффақ бўлган.