Хитойнинг Гирин провинциясида яшовчи киши озиш мақсадида сўнгги тўрт йил ичида ҳар куни бошига 40 килолик тош бостириб юради. Бу ҳақда CCTV News телеканали хабар бермоқда.

54 ёшли Цун Янь бошидаги юк билан ҳар куни уч километр масофани босиб ўтади. У бошида бошига 15 килолик юк ортган эди, сўнгра унинг миқдорини оширди.

Хитойликнинг айтишича у бир йил давомида энг юқори 30 килолик тош ортган. Ўтган тўрт йил ичида у қанчалик озганлиги маълум эмас.

Хитойлик ушбу киши озиш бўйича ўзининг ғайритабиий учули билан Гиннеснинг рекордлари китобига киришни ният қилган.