Австралиянинг Блэколл шаҳарчаси ягона сартарошни интернет орқали изламоқда, дея хабар беради Mashable.

Бу шаҳарча Квинсленд штати ҳудудида жойлашган. Шу вақтгача шаҳар аҳолиси 100 км масофадаги қўшни шаҳардаги сартарошхонага қатнаб келмоқда. 

Блэколл мэри Эндрю Мартин шаҳарда сартарош йўқлигини билганига кўп вақт бўлмади. Унинг сўзларига кўра, у анча вақт сартарошга бормаган ва шу боис Блэколлда бундай касб эгасининг йўқлигини сезмаган. 

Шаҳар ҳокими сартарошни интернет орқали қидиришга қарор қилди. Мартин болаларни сочини олдириш, аёлларни сочини турмаклаш учун, шу билан бирга унинг ўзига ҳам вақти-вақти билан сартарош керак бўлишини таъкидлади. 

"Бу зарур хизмат, мен сартарошсиз қолганимиздан ҳайратдаман", - дейди мэр. 

Мартиннинг таклифи интернет тармоғида катта қизиқишга сабаб бўлди, аммо ҳозирча Блэкколига сартарош топилмади.