Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 22 июнь куни Ўзбекистонга янги элчи тайинлаш ҳақидаги фармонини имзолади.

Қирғизистон ТИВ хабарига кўра, Дониёр Сидиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисига айланган.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Эмилбек Узоқбоев 2016 йилнинг апрелида ўз миссиясини якунлаганди.

Бундан олдинроқ, Дониёр Сидиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.