Бундан роппа-роса 30 йил олдин, 1986 йилнинг 22 июнида футбол тарихидаги энг эсда қоларли воқеа содир бўлганди. Мексикадаги жаҳон чемпионати чорак финалида Англия ҳамда Аргентина терма жамоалари тўқнаш келишган. Ўйинда аргентиналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

51 дақиқада ўша машҳур воқеа содир бўлганди... Марадона тўпни Хорхе Валданога узатади, тўп эса Стив Ходжга тегади. Ҳимоячи тўпни тўхтатишда хатога йўл қўяди ва уни Марадона томонга тепиб юборади. Англия терма жамосининг 185 сантиметрли дарвозабони Питер Шилтон тўпга ташланади, лекин 165 сантиметрли Марадона тўпни мушни билан дарвозага йўллайди. Узоқдан тўп бош билан урилгандай кўринади, лекин аслида Диего қўл билан гол урганди. Тунислик ҳакам Али Бин Носир голни инобатга олади. Барча инглиз футболчилари ҳакамга ташланади, лекин фойдаси бўлмайди. Ўйиндан кейин Диего ўша машҳур гапини айтганди: «Бу Яратганнинг қўли эди!».

Бу голдан уч дақиқа ўтгач Диего аср голини уради. У майдон марказида тўпни қабул қилиб олади ва бутун Англияни алдаб, дарвозабонни ҳам алдаб тўпни дарвозага йўллайди. Ўша мусобақада Аргентина чемпион бўлади. Мана, футбол тарихида қанчадан-қанча ўйин бўлди, қанча голлар урилди, лекин ўша ўйин, ўша икки гол ва ўша Диего ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди. Диего исмлари машҳурлар, футболчилар кўп, лекин Диего деганда барчамиз албатта МАРАДОНАни тушунамиз. Барча қилиқлари, ғайриоддий ҳаракатларига қарамай у футбол тарихидан ўчмас жой олади. Диего бўлиб...