Facebook асосчиси Марк Цукерберг киберҳудудда ўз хавфсизлигини таъминлашнинг антиқа, аммо содда усулини топган, деб ёзмоқда Gizmodo интернет нашри. У, ноутбугининг веб-камераси ва микрофонига скотч ёпиштириб қўяди. 

Нашр, Цукербергнинг Instagramда эълон қилган суратига эътибор қаратган.  Маркнинг ушбу ижтимоий тармоқдаги обуначилари сони 500 млн кишига етган. 

Суратда Цукерберг ўз иш столи ёнида акс этган. Нашрнинг қайд этишича, унинг ўзини бундай эҳтиёткорона тутишини тўғри тушиниш мумкин. Ахир, бугунги кунда хакерларнинг ҳужумидан сақланиш учун ҳар қандай чора ҳам ўзини оқлайди, айниқса бу дунёнинг энг кўзга кўринган шахсларидан бири бўлса. 

Ўтган йил охирида ESET компанияси ўтказган сўров натижасида маълум бўлишича, интернет-фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи веб-камералари бузилишидан қўрқишади. 

Бунинг олдини олиш мақсадида, фойдаланувчиларнинг 17 фоизи ноутбукларидаги веб-камераларини пластир ёки изолента билан тўсиб қўйишларини маълум қилган эди.