“Мисс Никарагуа-2014” мақоми совриндори Юмара Лопес миясидаги саратон туфайли вафот этди. Globovision телеканалининг хабар беришича, бу маълумотни Юмаранинг онаси тасдиқлаган. Бир ярим йил давомида касаллик билан курашган қизнинг ёши 22 да эди.

Касалликнинг илк аломатлари – бош айланиши ва кўришнинг пасайиб кетиши Лопесда 2014 йилнинг декабрида кузатилган эди. У ўшанда Лондонда ўтказилган “Мисс олам” танловидан қайтиб келган эди. Даволаниш курсини тугатгач, модельерлик агентлиги билан шартнома имзолаб, ишлагани Панамага кетган эди.

Доимий бош оғриқлар сабаб қиз яна бир бор шифокорларга мурожаат қилди. Ташхис натижалари унда саратон касаллигини кўрсатди. Даволаниш унга фойда бермади ва қиз яқинлари ҳамда қариндошлари ичида 22 ёшида оламдан ўтди.