Россия спорт вазири Виталий Мутконинг фикрича, Енгил атлетика федерациялари Халқаро ассоциацияси (IAAF) спортнинг ушбу турини ривожлантириш ўрнига уни барбод қилиш учун барча чораларни кўрган. 

«Мен IAAFга очиқ хат йўлладим. Агар бу ташкилот енгил атлетика ривожи устида ишлаши лозим бўлса, амалда у бу спорт турини йўқ қилиш учун имкон даражасида иш олиб борди. Эндиликда, давлат миллий жамоани молиялаштиролмайди. Бу эса ҳаммаси барбод бўлишини англатади. Биз ёпилаётган машғулотлар марказларини маблағ билан таъминлай олмаймиз. Ёш спортчилар эса, ҳар қандай интилишни йўқотишди», — дея Мутко сўзларини келтирган Reuters агентлиги.

Халқаро Олимпия Қўмитасининг саммитида, IAAFнинг Бутунроссия енгил атлетика федерациясини Рио Олимпиадасидан четлаштириш тўғрисидаги қарори муҳокама этилди. 

ХОҚ саммити ҳам ташкилот ижроия қўмитаси ортидан IAAF қарорини маъқуллади. Бу эса россиялик енгил атлетикачилар 2016 йилги Олимпия ўйинларида иштирок эта олмаслигини англатади.