Жанубий Корея ОАВ Шимолий Корея ўрта таъсир масофасига эга баллистик ракетани учирганини маълум қилди. Тахминларча, ракета мамлакатнинг шарқий соҳилидаги Вонсан шаҳрига яқин жойдан учирилган.

"Эҳтимол, бу янги "Мусудан" ракетаси бўлиши мумкин. Унинг парвоз узоқлиги 2,5 мингдан 4 минг км гачани ташкил қилади. Бу ракетага Гуам ороли ёки Аляскага етиб боришга имкон беради", деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги. 

Қайд қилиш жоизки, Шимолий Корея ракеталари ҳарбий мутахассислар учун умуман катта жумбоқ ҳисобланади. Баъзилар улар ракета бўлмай, қўрқитиш учун унинг муляжи деган фикрни билдирадилар. Бироқ Шимолий Корея армияси ядровий қуролни ишлатишга рухсат олгани ва ўрта масофаларга мўлжалланган ракеталарни мамлакатнинг шарқига, яъни АҚШга яқинроқ жойлаштириши ҳақида Пхеньяннинг аввалги баёнотилари жавобсиз қолмаган.