Швециядаги мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ доллари бўлган "Ystad - 2016" халқаро турнирининг асосий тўридан жой олган ўзбекистонлик теннисчи дастлабки ғалабасига эришди.

Биринчи даврада норвегиялик Андреа Рахолтга қарши кортга чиққан Оқгул бир ярим соатга қолмай рақибасини 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди.
Оқгул навбатдаги баҳсда чорак финалга чиқиш учун сербиялик Деяна Раданович билан баҳслашади.