Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Тошкентда ўтадиган ШҲТ Саммитида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан октябрь ойида ўтадиган рус-ҳинд саммити тайёргарлик ишлари доирасида учрашади.

“Ҳиндистон бош вазири Моди билан учрашиш режалаштирилган”, - деди Ушков. “Ушбу учрашув ҳиндлар билан ўтадиган саммит ҳамда БРИКС саммити олдидан ўта муҳим ҳисобланади”, деб таъкидлади у.

Учрашувда, шунингдек, Ҳиндистоннинг ШҲТ аъзолигига кириши ҳам муҳокама қилинади. Бундан ташқари, энергетика соҳасида олиб борилаётган ишлар муҳокамаси ҳам кун тартибида бўлади.

У Путин ва Моди учрашувида бошқа мавзулар ҳам кўтарилишини инкор этмаган.