Райҳон Уласенованинг анчадан бери эфирга узатилиб келинаётган “Ойдин ҳаёт” ток-шоусида кўринмай қолгани кўплаб мухлисларда савол туғдирди. Маълум бўлишича, учинчи бор она бўлиш арафасида турган актриса ва телебошловчи айни дамда туғуруқ таътилида. Эътибор берган бўлсангиз, кўрсатувнинг ўтган галги сонида Рихситилла Абдуллаев билан биргаликда журналист Нилуфар Умрзоқова бошловчилик қилганди. Ток-шоунинг бу галги сонида эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Тўхтаева бошловчи қиёфасида намоён бўлади.  Бу ҳақда актёр ва телебошловчи Рихситилла Абдуллаев ҳам ўз Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилган: 

“Райҳон Уласенова яқинда она бўлиш арафасида. Ижодкорлар эса вақтинча Райҳоннинг ўрнига бошловчилар ва актрисаларни таклиф этишяпти. Бугун эса кўрсатув меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Тўхтаева – Абдуқодирова”. 

Айрим оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида бошловчилик соҳасига қизиқиши ҳақида таъкидлаган ва охирги пайтларда санъатнинг кўплаб турларида ўзини синаб кўришга киришган Шодия Тўхтаеванинг орзуси ниҳоят амалга ошадиган бўлибди.