Илғор технологиялар дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг қўлланилади. Тез кунларда очилиши мўлжалланган Urologic Complex клиникаси ҳам шулар жумласига киради. Клиникада дунёнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган сўнгги модификацияли жиҳозлар мавжуд. Шифокорлар улар ёрдамида кенг тарқалган урологик касалликлар, яъни сийдик йўли тоши касаллиги, простата аденомаси, сийдик йўли инфекцияси, шунингдек, эркаклар бепуштлиги касалликлари бўйича ёрдам кўрсатишлари мумкин. 

Хусусан, клиникда мавжуд бўлган GE Healthcare компанияси маҳсулоти бўлган Precision Rxi рентген-тизими диагностика қилишда муҳим роль ўйнайди ва рентген нурларининг инсон организмига минимал равишда таъсир этишини таъминлаб, шу вақтнинг ўзида мониторинг ишларини ҳам амалга оширади.
Клиникадаги 110 вт. қувватга эга бўлган энг замонавий гольмий лазер ускунаси Германиянинг Asclepion Laser Technologies Gmbh компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб энг кучли жарроҳлик лазерига эга. Мазкур ускуна дунёнинг бир нечта илғор клиникаларида бор холос, Ўзбекистон ҳам шулар жумласига киради. Ускуна инсон организмидаги патологик тўқималарни очиб бериш имкониятига эга. Ускуна ёрдамида 100 граммдан ортиқ бўлган простата аденомасини олиб ташлаш мумкин.