Ўзбекистон ва Германия ўртасида ташкилот ва корхоналар учун юқори даражали бошқарувчи кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишга қаратилган 2016-2018 йилларга мўлжалланган меморандум имзоланди.

2007 йилда икки давлат ўртасида бошқарувчи кадрлар тайёрлаш борасида имзоланган меморандумга мувофиқ Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўзбекистонлик менежерларни ГФРда малака оширишлари масаласида ўзаро иш олиб боришмоқда.

Улардан 368 нафари Германияда машина қурилиши, тўқимачилик саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, консалтинг, логистика, қайта тикланувчи энергия, тиббиёт ва бошқа соҳаларда малака ошириб қайтишди.