22 июнь куни Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кенг қамровли стратегик ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди.

Бу ҳужжат Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув якунида имзоланган.

Бу келишув Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларни стратегик ҳамкорлр даражасига оширади.

Томонлар шунингдек, техник-иқтисодий, инвестицион, ташқи сиёсатдаги ҳамкорлик, ўзаро савдо алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек нефть ва газ саноати ҳамда транспорт соҳасида 200 млн долларлик ҳажмдаги кредит келишувлари кўзда тутилган 7та ҳужжат имзоланган.