Европа чемпионати энг қизғин палласига чиқиб бормоқда. Ҳозиргина F гуруҳи вакиллари учинчи турдаги ўйинларини якунлашди. Лионда Португалия ҳамда Венгрия терма жамоалари тўқнаш келишди. Драматик тарзда кечган ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Ҳар икки жамоа сардорлари Жуджак ва Криштиану Роналду иккитадан голга муаллифлик қилишди.

Бу дурангдан кейин Венгрия гуруҳда биринчи бўлди, Португалия эса учинчи ўринни эгаллади. Роналду жамоасининг кейинги босқичга чиқиш‑чиқмаслиги бугун тунда ўтказиладиган Е гуруҳи ўйинларидан кейин аниқ бўлади.

Евро-2016. "F"- гуруҳи.
Венгрия – Португалия 3:3 (1:1, 2:3)
Голлар:
1:0 – 19 Гера, 1:1 – 42 Нани, 2:1 – 47 Джуджак, 2:2 – 50 Роналду, 3:2 – 55 Джуджак, 3:3 – 62 Роналду, 3:4 – 62 Роналду.
Венгрия: Кирай, Гузмич, Корхут, Ланг, Юхас, Элек, Пинтер, Ловренчич (Штьебер, 83), Джуджак, Гера (Беше, 46), Салаи (Немет, 71).
Португалия: Руй Патрисиу, Карвалью, Пепе, Элизеу, Виейринья, Моутинью (Саншеш, 46), Вильям Карвалью, Нани (Данилу Перейра, 81), Андре Гомеш (Куарежма, 61), Жоау Мариу, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Гузмич (13), Юхас (28), Гера (34), Джуджак (56).