Архив фото / ТАСС

Волгограднинг 3 ҳудудида қазиш ишларини олиб борган қидирувчилар Иккинчи жаҳон урушига оид ўқ-дорилар захирасини топишган. Бу ҳақда, вилоят ИИББ вакили Антон Коранухов ТАСС агентлигига маълум қилган.

"Волгограднинг 3 ҳудудида олиб борилган қидирув ишлари натижасида 55 дона  миномет минаси, 37 та артиллерия снаряди, 3та снарядларни портлатгич ва иккита Ф-1 гранатаси топилди. Уларнинг барчаси Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли",- деган Корнаухов.

Унинг аниқлик киритишича, хавфли топилмалар аниқланган жойлар, сапёрлар келгунича махсус қўриқланади. 

Таъкидлаш керакки, Россиянинг Волгоград областида, Сталинград уруши (1942 йил июль - 1943 йил февраль)  якунланганидан 70 йилдан ортиқроқ вақт ўтганига қарамай, ҳар йили ўнлаб авиабомбалар, юзлаб снаряд, мина ва бошқа турдаги ўқ-дорилар топилади. Улар махсус полигонларда ёки топилган жойнинг ўзида портлатиб юборилади.