МЕГА марказларини бошқарувчи IKEA Centers Russia компанияси Россиядаги 14та савдо марказининг кенгайиши ва модернизациялаштирилишига камида 2,1 миллиард доллар инвестиция қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида  The Wall Street Journal маълум қилди.

Яқин ўн йил ичида компания Россиянинг шарқидаги иштирокини кенгайтиришни режалаштирмоқда, ҳозирги пайтда эса асосий эътибор мавжуд марказларнинг ривожланишига қаратилади. Биринчи навбатда гап Москва ҳудудидаги икки мажмуа ҳақида кетмоқда, уларнинг савдо майдонини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. 

"Чакана сотувчилар ўз маҳсулотларини намойиш қилиш учун кўпроқ жой бўлишини исташмоқда", - дея маълум қилди IKEA Centres Russia тижорат директори Ольга Шевцова. 

Бугунги кунда Россияда компаниянинг 14та савдо маркази очилган. Ҳар бир марказда ўртача ҳисобда 200тадан дўкон бор, у ерга кундалик ташриф буюрувчилар сони - 275 миллион.