Жанубий Корея янги авлод KF-X реактив қирувчи самолётини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида аэродинамик синовларга старт берди, деб хабар қилмоқда Рёнхап агентлиги. 

Хабарларга кўра, Корея аэрокосмик саноати (KAI) ва Корея аэрокосмик тадқиқотлар институти (KARI) ҳамкорликда самолёт фюзеляжи моделининг аэродинамик қувурдаги синовининг илк босқичини бошлагани ҳақида эълон қилган. Лойиҳа қиймати 15,3 миллиард долларни ташкил этади.

Жанубий Корея 2020 йиллар ўрталаридан бошлаб, 120 дона қирувчи самолётни мамлакат армиясига етказиб беришни режалаштирмоқда. Янги қирувчилар F-4 ва F-5 каби эскирган моделларни алмаштириши керак. Самолёт модели аэродинамик қувурда 13 минг соатлик синовлардан сўнг, 2 йил мобайнида барпо этилади. 

Шу йилнинг май ойида Жанубий Корея мамлакатнинг биринчи қирувчи самолёти KF-X двигателларини ишлаб чиқариш учун Американинг General Electric компаниясини танлаган эди. Унинг учун радар ишлаб чиқариш масаласи маҳаллий Hanwha Thales компанияси билан муҳокама этилмоқда.