Жанубий кореялик ҳарбийлар кун мобайнида Шимолий Кореядан иккинчи ракета учирилганини қайд қилишди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги. 

Корея Республикаси қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитасида "22 июнь соат 8:05да қўшимча ракета учирилгани" маълум қилинди. Таъкидланишича, ракета ўрта таъсир масофасига эга "Мусадан" синфидаги баллистик ракета бўлган бўлиши мумкин.

Аввалроқ Шимолий Корея "Мусудан" синфидаги ракетани муваффақиятсиз учиргани маълум қилинганди.

Маълум қилинишича, иккинчи ракета 400 км йўл босиб ўтган. Таъкидланишича, бу ракета учирилиши ҳозирча муваффақиятли ёки муваффақиятсиз деб баҳоланмаяпти.

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари ракета учирилиши билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилмоқдалар.

Пентагонда Шимолий Корея томонидан учирилган ракеталар Япон денгизига қулагани маълум қилинган.