Вашингтоннинг Когода бизнес мактаби Made in America: Auto Index («Америкада ишлаб чиқарилган: Автоиндекс») номли тадқиқот натижаларини эълон қилди. Бунинг воситасида, автомобилнинг маҳаллийлаштирилганлик даражасини давлат органлари маълумотларига нисбатан аниқроқ билиш мумкин. 

Иккинчи йилдирки, Buick Eclave кроссовери рўйхатнинг биринчи ўрнини банд этиб турибди. 2015-йилдагидек, Chevrolet Traverse ва GMC Acadia кроссоверлари у билан биринчи ўринни баҳам кўрган.

Қайд этиш жоизки, рейтинг муаллифлари, давлат органларидан фарқли ўлароқ, бутловчи қисмларнинг мамлакатда ишлаб чиқарилишига оид кенг қамровли кўрсаткичларни эътиборга олади. Мисол учун, уларни йиғиш жойи, бош идоранинг ишлаб чиқаришдан узоқлигига ҳам диққат қаратилади. AALA федерал қонунига кўра, АҚШ ёки Канадада ишлаб чиқилган автомобиль эҳтиёт ва бутловчи қисмлари ҳисобга олинади, холос. 

Шундай қилиб, танишинг, АҚШ бозоридаги энг маҳаллий автомобиль моделлари: 

Ўрни  Модель  Баллар

1  Buick Enclave  90

1  Chevrolet Traverse  90

1  GMC Acadia  90

2  Ford F-150  85

3  Chevrolet Corvette  83

4  Chevrolet Equinox  82,5

5  Chevrolet Impala  82,5

5  Chevrolet Malibu E2 Gen  82,5

5  Chevrolet Malibu LTD  82,5

4  GMC Yukon  82,5

4  Cadillac Escalade  82,5

4  Buick LacCrosse  82,5

4  Chevrolet Tahoe  82,5

5  Honda Accord  81

Умуман, Когода бизнес мактаби рўйхатни тузишда 7та масалага ойдинлик киритади. 

Жумладан, компания бош қароргоҳи АҚШдан ташқарида жойлашган бўлса, унга нол балл қўйилади. Аксинча, мамлакатда жойлашган бўлса, 6 баллга лойиқ кўрилади. Узатмалар қутиси маҳаллий бўлса 7баллга, хориждан келтириладиган бўлса, аввалгидек нол баллга эга бўлади.