АҚШ Федерал захиралар тизими муомаладан чиққан доллар қоғоз пулларни қайта ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйди. Бу ҳақда Gizmodo хабар бермоқда.

Эндиликда бундай қоғоз пуллар ўғитли тупроққа айлантирилмоқда.

Олинган маҳсулот фермерларга сотилади. Фермерлар бу тупроқда дарахтлар, мевалар ва сабзавотлар етиштиришлари мумкин бўлади.