«Барселона» жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штаби Неймар янги мавсум арафасида бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бразилия терма жамоаси футболчисига айни вақтда «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» каби жамоалардан катта миқдордаги маблағлар таклиф этилмоқда. 

Каталонияликлар клуби эса футболчи учун йилига 15 млн евродан зиёд маош тўлай олмаслигини билдирган.

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, «Барселона» Неймар йўқотилган тақдирда «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибалани ўз таркибига жалб этмоқчи.

Футболчининг ўзи ҳам бир неча марта интервьюларда кўк-анорранглилар жамоаси ишқибози экани ҳақида айтиб ўтган.

Бундан олдинроқ Испаниядаги нашрларда «Барселона»нинг Неймар билан шартномаси муддати узайтирилишига унинг отаси Неймар да Сильва ҳамда агенти Вагнер Рибейро томонидан қаршилик кўрсатаётгани ҳақида хабар берилганди.

Неймар катта эҳтимол билан «ПСЖ» ўтиши мумкин. Айни вақтда билдирилаётган таклифлар қаторида айнан парижликлар энг кўп миқдорда маош бермоқчи: йилига 18,5 миллион евро ва бонуслар ҳисобига бу миқдор 28 миллион еврога етиши мумкин.

Бу вақтда эса «Реал» ушбу ҳужумчига йилига 15 миллион евродан тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома таклиф этмоқда.

«МЮ» эса 17 миллион евролик таклиф билдирган.

Якунланган мавсумда аргентиналик футболчи туринликлар жамоаси таркибида 46 учрашув ўтказиб, 23 гол урган ва 9 марта голли узатма муаллифи бўлган.

Манба: Tribuna.uz