БМТ Бош Ассамблеясининг собиқ раҳбари, Антигуа ва Барбуда давлатининг ташкилотдаги собиқ вакили Жон Эш 62 ёшида юрак хуружидан вафот этган. 

Бу ҳақда, Reuters агентлиги унинг адвокати Жереми Шнайдерга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Ўтган йилнинг октябрь ойида, 2013-2014 йилларда Бош Ассамблеяга раҳбарлик қилган Эшга нисбатан коррупция айблови расман илгари сурилган эди. Бироз муддат кейин, ушбу иш бўйича айбланаётган икки аёл ўз айбига иқрор бўлганди. 

Тергов маълумотларига кўра, БМТ вакиллари БМТнинг Макаодаги анжуманлар марказини қуришни Хитой компаниясига топшириш учун, мазкур қурилиш компаниясидан пора олган.