Ҳолливуднинг машҳур актёри Леонардо Ди Каприо The Hollywood Reporter журналининг кўнгилочар ҳордиқ соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар шахслардан иборат рейтингда 10-ўринни эгаллади. 

Манбага кўра, "Омон қолган" фильми деярли бир актёр фильмига айланган, у энг аввало 41 ёшли Ди Каприо туфайли бутун дунё бўйлаб жами 532 миллион доллар тўплашга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, актёр сайёранинг экологик муаммоларига алоҳида эътибор қаратиб, хайрияпарвар сифатида кўп ишларни амалга оширмоқда. 

Walt Disney компанияси президенти Роберт Айгер рейтингда 1-ўринга сазовор деб топилди. Ундан кейинги ўринларда  21st Century Foх эгалари - Мердоклар оиласи қайд этилди. Учинчи ўринни эса CBS Corp. медиахолдинги раҳбари Лесли Мунвс эгаллади. 

Шунингдек, мазкур рейтингда юзталикдан жой олганлар орасида режиссёрлар Стивен Спильберг, Жеймс Кэмерон ва Мартин Скорсезе, телебошловчи ва жамоат арбоби Опра Уинфри, актриса Женнифер Лоуренс, актёрлар Брэд Питт ва кенжа Роберт Дауни номлари қайд этилган.