Германиянинг Фирнхайм шаҳридаги кинотеатрлардан бирида отишма содир қилган номаълум кимса полиция ходимлари томонидан йўқ қилинди. Бу ҳақда Spiegel нашри ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилган. Бу маълумотни воқеа содир бўлган ҳудуд ҳисобланмиш Гессен федерал ери ички ишлар вазири Петер Бойт тасдиқлаган.

Германия полициясининг расмий вакили кинотеатрдаги отишмада ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни инкор этди. Бу ҳақда маҳаллий телевидение хабар берган.

Манбанинг сўзларига кўра, полиция отишма содир қилган кимса асир олган заҳоти уни йўқ қилган. Ҳеч ким жабрланмаган.