Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерацияси ўзининг навбатдаги йиғилишини ўтказмоқда. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати аввалида бўлиб ўтаётган ушбу йиғинда антидопинг агентлиги билан ва халқаро федерацияси томонидан бир қатор терма жамоалардан Рио Олимпиадасига квотлар олиб қўйилди. 2014 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг айримларида допинг аниқлангани сабаб сифатида келтирилиб, ушбу тоифада қўлга киритилган Олимпиада лицензияси олиб қўйилди.
•  
•  Озарбайжон 2 та  (1 эркаклар ва 1 аёллар);
•  Қозоғистон 2 та (1+1);
•  Россия 2 та (1+1);
•  КХДР 2 та (1+1);
•  Молдова (2 та, эркаклар);
•  Беларусь (1 та, эркаклар);
•  Руминия (1 та, эркаклар);
•  Ўзбекистон (1 та, аёллар);
•  
•  Оғир атлетика бўйича Болгария терма жамоаси мусобақалардан четлаштирилди