23 июнь куни Хитойнинг шарқий провинцияси бўлмиш Цзянсуда торнадо ва дўл ёғиши натижасида камида 51 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ляньшуй округида бир соат ичида 102 миллиметр ёғин ёққан осадков, Яньчен шаҳрида эса жуда кўпчилик жабр кўрган. У ерда шамол тезлиги секундига 34,6 метрга етган. Кучли шамол кўплаб бинолар ва электр тармоқларига шикаст етказган.

"Кучли жала, дўл ва торнадо Яньчен шаҳрига ёприлиб келиб, кўплаб турар-жой биноларини вайрон этди", - дейилади маълумотда.

Маҳаллий ҳукумат қурбонлар сони ортишидан хавотирда, чунки Цзянсу провинцияси аҳоли зич яшайдиган ҳудуд саналади. Ҳукумат жабрланганларга атаб шифохоналар тайёрлаб қўйишган.

Бундан ташқари, номи юқорида тилга олинган ҳудудлардаги кўчалар сув билан тўлган.