Хитойлик 35 яшар эркак севги ҳақи Пекиндаги автойўлни 45 соат ичида босиб ўтди, деб хабар бермоқда Mashable.

Хитойлик ўз марафонини “Ишонч ва у учун” дея номлади. Югуриш жараёнида у маҳаллий мухбирларга ҳозир ёлғиз эканлигини, шу сабаб муҳаббатини топиш истаги борлигини маълум қилган.

Старт олди у ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Ўз севган ишингизни қилинг ва ана шунда муҳаббатингизни учратасиз”, деб ёзиб қолдирди.

У югуриш мобайнида бор йўғи уч соатгина ҳордиқ чиқарди. Айрим спортчилар унга далда бўлиш мақсадида ҳамроҳ бўлишди.